Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

ФИФА Ўзбекистон бўйича расмий қарор қабул қилди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Ғалабанинг самараси

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФАнинг янгиланган live-рейтингида бир поғона юқори кўтарилди.

Фаб0ио Каннаваро шогирдлари Фарғонада ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашувида Эрон терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба натижасида Ўзбекистон термаси 6,83 рейтинг очкосини қўлга киритди ва жаҳон саралаш рўйхатида 1416,56 очко билан 59-ўринга кўтарилди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик футболчилар 1411,06 очкога эга бўлган Қатар терма жамоасини ортда қолдирди. Қатар жамоаси бир поғона пастлаб, 60-ўринга тушиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебют иштирокидан сўнг, АҚШ, Мексика ва Канадада ўтган мундиал якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 60-ўринга тушиб, вақтинча кучли 50 таликдан чиқиб қолган эди.

Фабио Каннаваро шогирдларининг навбатдаги ўртоқлик учрашувлари 1 октябрь куни Тошкентда Сурияга ва  6 октябрь куни сафарда Жанубий Кореяга қарши ўйин бўлади. Мазкур беллашув терма жамоанинг яқинлашиб келаётган Осиё кубогига тайёргарлигида муҳим босқич сифатида кўрилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ