Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

ФИФА Роналдунинг 982-голини тан олмади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Ташкилот позицияси қатъий

«Ал-Фейсали»га қарши ўйинда Криштиану Роналду урган (ёки урмаган?) гол атрофидаги баҳслар ҳануз тингани йўқ. 

Саудия Про-лигаси расмий баённомада «Ан-Наср»нинг иккинчи голини Роналду ҳисобига ёзди. Бироқ бир қатор статистик манбалар бу вазиятни бошқача баҳолаб, зарбани ҳимоячи автоголи сифатида қайд этган.

ФИФАнинг расмий сайтидаги маълумотларга кўра, «Ан-Наср»нинг иккинчи голи «Ал-Фейсали» футболчиси томонидан ўзи дарвозасига киритилган тўп сифатида рўйхатга олинган. Яъни, Про-лига позициясига қарамасдан, ФИФА бу голни Криштиану Роналдунинг 982-гули сифатида тан олмади.

Лионель Месси ва Криштиану Роналду статистикаси юритиладиган машҳур MessivsRonaldo сайти ҳам ФИФА билан бир фикрда – уларнинг маълумотида Роналду ҳисобида ҳозирча 981 та гол бор.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ