Филипп Кольшрайберни жиддий рақиб кутмоқда
Ads

Монаконинг Монте-Карло шаҳрида ўтаётган "Rolex Monte-Carlo Masters" турнирининг биринчи даврасида германиялик Филипп Кольшрайбер ғалаба қозонди

Филипп ушбу босқичда япониялик Таро Даниэлни 6:1, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, иккинчи давра йўлланмасини қўлга киритди.

Энди соврин жамғармаси 5,207,405 евро бўлган мусобақанинг навбатдаги босқичида Кольшрайбер дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқади.