Финалчи Қозоғистон — Ўзбекистон жангида аниқланди
Қизларнинг ҳам кучи кўп, зарбаси зўр
Қозоғистонлик боксчи Марал Толепберген Дакар (Сенегал) шаҳрида ўтаётган 2026 йилги ёшлар Олимпия ўйинларининг ярим финалида рингга кўтарилди.
У 54 килограммгача бўлган вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Сабрина Чакомоновага қарши жанг қилди.
Беллашув тўлиқ давом этди ва ҳакамлар якдил қарори (5:0) билан ўзбекистонлик спортчи ғалабасини эълон қилишди. Шу тариқа, Чакомонова финалга йўл олди ва эндиликда олтин медаль учун курашади. Толепберген эса мусобақани бронза медали соҳиби сифатида якунлади.
Ёшлар Олимпия ўйинларининг бокс бўйича мусобақалари Дакарда 7–12 ноябрь кунлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар (0)