Финалдаги мағлубиятдан кейин “Интер” зудлик билан 2 футболчини сотиб олмоқчи

Яқиндагина УЕФА Европа Лигаси финалида мағлуб бўлган “Интер” ўз таркибига иккита истеъдодли футболчини қўшиб олмоқчи. Сандро Тонали ҳамда Эмерсон миланликлар рўйхатидан ўрин олган.

“Corriere dello Sport” нашрининг хабарига кўра, “неррадзурилар” “Брешиа” футболчиси Тоналига 35 млн, “Челси” ҳимоячиси Эмерсон учун 40 млн евродан воз кечишга тайёр. Раҳбарият бу ўйинчилар жамоа кейинги мавсум Скудетто учун кураш олиб бориши йўлида муҳим ўрин тутишига ишонмоқда.

Ҳозирча Эмерсон трансфери миланликлар учун осонроқ туюлмоқда. Чунки унга Тонали каби бир неча клублардан жиддий қизиқишлар йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)