Флик "Барса"да Энрике рекордини урди
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лигада жамоа бошқарган дастлабки 80 учрашувда қўлга киритилган ғалабалар сони бўйича клуб тарихида янги рекорд ўрнатди.
Actu Foot Stats нашри маълумотига кўра, немис мутахассиси қўл остида «Барселона» Испания чемпионатидаги 80 ўйиннинг 63 тасида зафар қучган. Бу кўрсаткич клуб тарихида энг юқори натижа сифатида қайд этилди.
Флик шу тариқа рейтингда Луис Энрике ва Хосеп Гвардиолани ортда қолдирди: Энрике даврида каталонияликлар 80 ўйинда 62 марта, Гвардиола даврида эса 61 марта ғалаба қозонган эди.
Ханс-Дитер Флик 2024 йил ёзида жамоани тарк этган Хави Эрнандес ўрнини эгаллади. 61 ёшли мураббий билан тузилган амалдаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган.
Яқинда, якшанба куни «Барселона» Ла Лиганинг тўртинчи турида сафарда «Валенсия»ни йирик ҳисобда мағлуб этди – 5:0.

Фикрлар