Флик "Барса" ҳимоячиси билан жанжаллашди
"Барселона"да зиддият: бош мураббий ва футболчи ўртасида муносабат узилди
«Барселона» клубида ички можаро юзага келди. Журналист Жуан Жезуснинг хабар беришича, жамоанинг бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳимоячи Алехандро Бальде билан жиддий равишда келишмовчиликка борган.
Манбага кўра, мураббий ва футболчи ўртасидаги муносабатлар деярли бутунлай узилган. Улар деярли гаплашмайди, машғулотларда эса Бальде иккинчи даражали роль билан чекланиб қолмоқда.
Ҳимоячининг атрофидаги одамлар бу ҳолатни ҳурматсизлик деб баҳоламоқда. Шу боис улар Бальде январ ойидаёқ «Барселона»ни тарк этишини истамоқда.
Алехандро Бальде учун асосий даъвогар сифатида «Манчестер Юнайтед» клуби тилга олинмоқда.

Изоҳлар (0)