Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Флик "Барса" юлдузининг камчилигини кўрсатди

Худбинроқ бўлиш керак

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ярим ҳимоячиси Энтони Гордоннинг ўйинига баҳо бериб, англиялик вингернинг сўнгги пайтлардаги ўсишини алоҳида таъкидлади.

— У тўп билан ўйинда жамоага катта фойда келтираяпти. Тўпни ишончли ушлаб тура олади, жамоанинг тўп назоратини сақлашга ёрдам беради ва оддий хатоларга йўл қўймайди.

 Лекин майдоннинг сўнгги қисмида, айниқса бирга-бир вазиятларда, баъзан унга бироз кўпроқ худбин бўлиш, ташаббусни ўзига олиш етишмаяпти. Охирги ўйинларда у жуда яхши ўйнаяпти ва кўзга ташланарли даражада ўсди. Мен бундан мамнунман, — дея Фликнинг сўзларини келтиради AS нашри.

Энтони Гордон 2026 йил ёзида «Ньюкасл» таркибидан «Барселона»га кўчиб ўтган эди. Жорий мавсум Ла Лигада у 10 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва жамоадошларига 5 та голли пас йўллади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ