Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Флик Германияга қайтди

У хурсанд

Каталониянинг машҳур клуби «Барселона» бош мураббийи, немис мутахассиси Ханс-Дитер Флик ижтимоий тармоқларда янги хабар эълон қилди. Унда мураббий ўз юртига қайтганини маълум қилган.

«Бир неча кун Германиядаман. Аъло қаҳва. Дам олдим ва янги ютуқлар учун тайёрман», – дея ёзган Флик ўз саҳифасида.

Испания чемпионатида 12-тур якунларига кўра, «Барселона» 33 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Каталония клуби яқин таъқибчи «Реал Мадрид»дан уч очкога олдинда бормоқда.

Каталонияликлар навбатдаги учрашувни Ла Лига доирасида ўз майдонида «Вильярреал»га қарши ўтказади. Беллашув якшанба, 22 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ