Флик ПСЖ "Барса"дан устун эканини тан олди
Немис мутахассиси учрашувдан сўнг парижликларнинг айниқса ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги ўтиш босқичларидаги ўйинини алоҳида таъкидлади ва ўз жамоаси беллашув охирида чарчаб қолганини тан олди.
- Бу икки жамоа учун ҳам фантастик ўйин бўлди. "ПСЖ" биздан кучлироқ эканини исботлади. Қандай хулоса чиқаришим мумкин? Уларда ўтиш фазалари жуда юқори даражада, жуда сифатли, - деди у.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги 10 дақиқа давомида жамоа жисмонан ҳам, руҳан ҳам етарлича сергак бўлмаган.
- Бу баҳона эмас, лекин бу ўйинга тайёргарлигимиз идеал даражада кечмади, - дея "AS" нашри Флик сўзларини келтиради.
Эслатиб ўтамиз, учрашув "Барселона" учун 2:4 ҳисобида мағлубият билан якунланди. Бу каталонияликларнинг жорий мавсумдаги илк мағлубияти бўлди. Париждаги беллашувга қадар "Барселона" 2026/2027 йилги мавсумда бирор марта ҳам ютқазмаган эди.

Фикрлар