Флик: Қалтис ҳисоб сабабини очиб берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Леванте» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўйин ҳақида фикр билдирди. Испания чемпионати 5-туридан ўрин олган беллашув 4:2 ҳисобида каталонияликлар фойдасига якунланди. Бироқ ўйин якунланиши арафасида "Леванте" мағлубиятдан қутилиб қолишга жуда яқин келганди. 

«Ўйин бошланиши биз учун жуда яхши чиқди. Олдинданоқ бу ўйин осон бўлмаслигини билардик. Майдон газони бироз қуруқ эди, лекин бу баҳона бўлолмайди. Охир-оқибатда очколарни олдик, аммо барибир айб ўзимда, деб ҳисоблайман. Алмаштиришларни сув ичиш учун бериладиган навбатдаги танаффусгача кутиб туришни истагандим, эҳтимол, уларни олдинроқ амалга ошириш керак эди», – дея Фликнинг сўзларини келтиради Marca нашри.

«Агар жамоа юз фоизга тайёр бўлмаса, мана шундай вазиятлар юзага келади. Улар охирги саккизта уй ўйинида ғалаба қозонган. Бу масалада гап хотиржамликда эмас. Уларнинг тезкор ўтиши, суръати… Шунга қарамай, биз босимга дош бердик», – дея қўшимча қилди мураббий.

«Барселона» ҳисобида ҳозирча 15 очко бор ва жамоа Ла Лига турнир жадвалида пешқадамликни қўлдан бой бермаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!