Флик: "Рақиб ғалабага лойиқ эди"
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар лигасида "Монако"дан қабул қилиб олинган (2:1) мағлубият ҳақида гапирди:
- Бизда етарлича имкониятлар бўлди, бироқ, рақиб муносиб тарзда ғалаба қозонди. Биз бор кучимизни сарфлаб, жамоа учун курашишимиз керак. "Монако" яхши ўйнади. Бу табиий, жамоада жуда тезкор футболчилар бор. Биз ҳимояланишга ҳаракат қилдик, аммо ҳисоб 2:1 бўлди ва рақиб бунга лойиқ эди, - дея ўз фикрини билдирди жамоа устози.
Маълумот ўрнида, "блауграна" жамоаси Чемпионларлигаси доирасида кейинги баҳсни 1 октябр куни "Янг Бойз"га қарши ўтказади.
Фикрлар