Флик Рэшфорднинг қолишини хоҳлаяптими?

CHERY AUTO

Англиялик ҳужумчи Маркус Рэшфорд "Барселона" сафида қолиш эҳтимолига эга. Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, "кўк-анорранглар" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик футболчини жамоада сақлаб қолиш тарафдори ҳисобланади ва бу масалада шахсан ўзи туриб олган.

Айни пайтда Рэшфорд "Барселона"да ижара асосида тўп сурмоқда. Ҳужумчининг тўлиқ шартномаси эса "Манчестер Юнайтед" клубига тегишли.

Жорий Испания чемпионати мавсумида 28 ёшли форвард 17 та учрашувда майдонга тушиб, икки та гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Рэшфорд ҳисобида иккита сариқ карточка мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!