Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Флик Родри ҳақида нималар деди?

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Бу ўйинчига ишонч катта

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Атлетик»га қарши ўтган учрашувда ярим ҳимоячи Родри Эрнандеснинг дебюти ҳақида фикр билдирди.

«Родри — бизнинг жамоа учун, бизнинг фалсафамиз ва ўйин услубимиз учун идеал футболчи. У жуда зўр ўйин кўрсатди», — дея Фликнинг сўзларини The Touchline нашри келтиради.

Ёзги трансфер ойнасида Родри «Манчестер Сити» клубидан «Барселона»га ўтган эди. У «Атлетик»ка қарши баҳсни захирада бошлади, аммо 63-дақиқада майдонга туширилди. «Блауграна» мазкур учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Флик шогирдларининг навбатдаги учрашуви Ла Лигада 31 август куни «Райо Вальекано»га қарши бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ