Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Флик: Сенга "Барса" таркибида жой йўқ

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Мураббий бошқа юлдузни танлади

«Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунде жорий мавсумда мунтазам ўйин амалиётидан қолиб кетиши мумкин.

Cине-гранатаворлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик франциялик футболчига ҳимоянинг ўнг қанотида асосий ўйинчи сифатида уни эмас, балки Эрик Гарсияни кўраётганини маълум қилгани ҳақида Catalunya Radio хабар берди.

Немис мутахассиси Кундега энди у кўпроқ марказий ҳимоячи сифатида кўриб чиқилишини айтган, бироқ ўзининг табиий позициясида ҳам асосий эмас, захира варианти сифатида кўрилаётганини тушунтирган.

Шу боис Жюль Кунденинг трансфер ойнаси ёпилгунча клубни тарк этиши ҳам истисно этилмаяпти. «Барселона» раҳбарияти 27 ёшли футболчини муносиб таклиф тушган тақдирда сотишга тайёр экани айтилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ