Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Флик тўрт нафар янги ҳимоячи танлади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Флик ҳимоядаги муаммолардан хавотирда

Инсайдерлар маълумотига кўра, «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қишки трансфер ойнасида жамоа ҳимоя чизиғини кучайтиришни асосий вазифалардан бири қилиб қўйган. Мутахассисни айниқса Чемпионлар лигасида ПСЖга қарши 2:4, шунингдек, Испания чемпионатида «Реал»га қарши 1:2 ҳисобидаги мағлубиятлардан кейинги ҳимоядаги ишончсиз ўйин жиддий ўйлантирмоқда.

Хабарларга кўра, каталонияликлар учун энг реал номзод — аргентиналик марказий ҳимоячи Лисандро Мартинес. Унинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ниҳоясига етади. Яқинда Жанубий Америка вакили клубнинг трансфер сиёсатига очиқ танқид билан чиққан, бу эса шартномани узайтириш эҳтимолини янада пасайтиргани айтилмоқда.

«Барселона» шунингдек, «Бетис» ҳимоячиси Натан, «Манчестер Сити» футболчиси Йошко Гвардиол ва «Интер» марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда. Аммо Mundo Deportivo нашрига кўра, айнан Лисандро Мартинес билан келишувга эришиш энг эҳтимолий сценарий сифатида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ