Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Флик Ямални огоҳлантирди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Доим ҳам унга суяниб бўлмайди

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик матбуот анжуманида жамоа вингери Ламин Ямал ҳақидаги саволга жавоб берди. 

Немис мутахассиси ёш футболчи доим ҳам майдонда тўлиқ ўйин ўтказмаслигини таъкидлаб, унга шундай огоҳлантириш берди.

- Ямалнинг майдондаги вақтини қандай бошқарасиз?

- Бу саволга оддий жавоб йўқ. Унинг ўйин вақтини тўғри тақсимлашимиз керак. Энг муҳими – у футболдан завқ олиши, ҳозир у айнан шу нарсани ҳис қиляпти, – деди Флик.

Ҳафта ўрталарида Ламин Ямал «Галатасарай»га қарши сафар ўйинида «Барселона»га катта ёрдам берди. Каталония клуби рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этди, Ямал эса икки голли узатма муаллифига айланди.

Шанба, 17 октябрь куни «Барселона» Ла Лига доирасида сафарда «Бетис» меҳмони бўлади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ