Фликни “Барса”дан айиришди
Испания футбол федерацияси Тартиб-интизом қўмитаси “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Фликни икки ўйинга дисквалификация қилди.
Германиялик мутахассис Ла Лиганинг 16-турида “Бетис”га қарши учрашувда майдондан ҳайдалган эди.
Флик учрашув бош ҳаками Алехандро Руис Френки де Йонг рақиб ҳужумчиси Витор Рокега нисбатан жарима майдончаси ичида қоида бузгани учун “Барселона” дарвозасига пенальти белгилаган вазиятда унга жиддий эътироз ьилдирган.
Алехандро Руис ўйин ҳисоботида Флик “техник ҳудуддан чиққани, бақиргани, турли ишоралар қилгани ва ҳакам қарорларига қаршилик қилгани учун” майдондан четлатилгани ҳақида қайд этган.
Энди “Барселона” ўн кун ичида аппелация бериши мумкин.
Фикрлар