Флорентино Перес: Винисиус жонга тегдинг!
Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчи Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаяпти. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, клуб президенти Флорентино Перес футболчи қўяётган талаблардан чарчаган. Винисиус йиллик маошини тахминан 30 миллион евро этиб белгилашни, шунингдек, 15 миллион евро миқдорида бир марталик имзо бонуси олишни истамоқда.
Мадрид клуби бу каби молиявий шартларга умуман рози эмас.
Шу билан бирга, «Реал» раҳбарияти Винисиусга аниқ позицияни етказган: агар у янгиланган шартномага имзо қўймаса, ёзги трансфер ойнасининг ўзидаёқ сотувга қўйилади.
Бразилиялик ҳужумчига «Арсенал» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Эҳтимолий трансфер миқдори 160 миллион евро атрофида бўлиши айтилмоқда.

Фикрлар