Фоден «Манчестер Сити»ни огоҳлантирди
«Лейпциг» — «Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси ўйини 4 ноябрь куни соат 23:00 да бошланади.
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Фил Фоден Чемпионлар лигасида «Лейпциг»га қарши бўладиган навбатдаги учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Бу мавсумда уларнинг ўйинларини унча кўп кўрмадим, лекин ўтган йили уларга қарши тез-тез майдонга тушганман. Одатда жуда ҳужумкор жамоа, қарши ҳужумларда ҳам жуда хавфли. Биз улар қандай ҳужум қилаётгани, қандай гол ураётганига жиддий эътибор беришимиз ва эҳтиёткор бўлишимиз керак, — деди Фоден матбуот анжуманида.
«Лейпциг» — «Манчестер Сити» учрашуви Чемпионлар лигаси умумий босқичининг тўртинчи тури доирасида 4 ноябрь куни ўтказилади.

Изоҳлар (0)