“Фоҳишанинг болалари! Барчангиз ўғрисиз!” Уругвай ЖЧни ёндириб чиқиб кетди
Финал ҳуштаги янграгач, уругвайлик футболчилар ҳакамга ташланиб кетгани ёдингиздами? Рефери куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилингани кўпчиликнинг эътиборидан четда қолди. Айни дамда бу масала борасида иш очилган. Воқеа тафсилотлари сизни ҳайрон қолдириши турган гап.
Унутмаган бўлсангиз, Уругвай терма жамоаси футболчилари Гана (2:0) билан баҳсдан сўнг бош ҳакамга йиртқич бўридек ташланган эди. Ҳимоячи Хосе Мария Хименес қўриқчилар қуршовидаги арбитр билан орани очиқ қилмоқчи бўлиб, тирсаги билан зарба бергани кўпчиликнинг эътиборидан четда қолди.
Жанубий Америка вакиллари реферининг ўша кунги қарорларидан кескин норози бўлди. Айниқса, сўнгги дақиқаларда жарима майдончаси ичида Эдинсон Каванига нисбатан ишлатилган қўполлик учун берилмаган пенальти ҳаммани қуюшқондан чиқиб кетишига сабаб бўлди. Вазиятга Луис Суарес қуйидагича жавоб берди: “Мен Эдинсон жарима майдочаси ичида йиқитилганини кўрдим. Бундай қилиб ҳаммасини ёпди-ёпди қилиб юбормаслик керак. Ҳакамлар ўша эпизодлар бўйича тушунитириш бериши шарт".
Эртаси куни Эдинсон Каванининг ижтимоий тармоқларда ҳакамларнинг шаънига айтган қўпол сўзлари акс этган видеолар пайдо бўла бошлади:
“Ўғрилар тўдаси. Фохишанинг фарзандлари, ҳар бир айтган сўзларимни ёзиб олинглар!” Барчаси бу билан якунлангани йўқ. Жаҳл остига минган “Эл-Матадор” ВАР мониторини ғазаб билан уриб юборди".
ФИФАнинг бунга реакцияси қандай?
Ташкилот раҳбарлари аллақачон вазият борасида фикр билдирди. Унга кўра, тартиб-интизом қўмитаси 11 ва 13-қарорлар асосида жанжал кўтарганларни жазолашни мақсад қилди. Шунингдек, Хименес, Кавани, Муслера ва Годинга нисбатан алоҳида чора кўрилади.
Ушбу вазиятга Жо Коул ҳам жим қараб тургани йўқ. Англия термаси собиқ аъзоси бу борада шундай фикр билдирди:
“Бу жирканч ҳаракат. Сиз мағлуб бўлгандан сўнг ўзингизни жуда ёмон ҳис қиласиз. Шунга қарамай, оғир-босиқлик билан ўзингизни енгишингиз лозим. Сизларга бутун дунё қараб турибди. Нима бўлганда ҳам, болалар футбол томоша қилишини унутмаслик лозим".
Катта эҳтимол билан, Уругвай терма жамоаси футболчилари жазога тортилади. Бу клублар борасидаги мусобақаларга таъсир қилмаса-да, терма либосидаги ўйинларни ўтказиб юбориш билан якунланиши турган гап. Луис Суарес билан бўлган воқеа ёдингиздами? У Жоржо Кьеллинини тишлаб олгани учун узоқ муддатга дисквалификация қилинади. Қўшимчасига, 111 минг евро жарима ҳам.
Бундан чиқди, Уругвай жарима тўлаш орқали ваиятдан чиқиб кетса, “дўпписини осмонга отса” бўлади. Тартиб-интизом кодексида ҳакамлар шаънига айтилган ҳар бир ҳақоратли сўз учун 5,3 минг евро жарима тўлаш шарт сифатида белгилаб қўйилган. Агар бу сўзлар оммавий ахборот воситалари орқали айтилса, 4 баробар қимматроқ тўланади. Воқеалар ривожини SPORTS.uz'да кузатиб боринг!
Я . У
Фикрлар