“Формула-1”. Барселонадаги пойгада нималар бўлди?

Қироллик пойгаларининг мавсумдаги 10-Гранд-Приси ўз ниҳоясига етди. Унда “Ред Булл” пойгачиси Макс Верстаппен биринчиликни қўлга киритди. Ландо Норрис  (“Макларен”) энг тезкор айлана вақти қайт этиб, иккинчи жойни банд этди. Жорж Расселл (“Мерседес”) пойга давомида учинчи жойни эгаллаб келаётган эди. Бироқ, 63-рақамли пилот шериги Льюис Ҳэмилтонни олдинга ўтказиб, унга 3-ўринни топшириб, тўртинчи жойни Шарль Леклер (“Феррари”)дан ҳимоя қилди.

Олтинчи Сайнс (“Феррари”), еттинчи Оскар Пиастри (“Макларен”), саккизинчи Серхио Перес (“Ред Булл”), тўққизинчи ва ўнинчи бўлиб, “Альпин”нинг 2 та пойгачиси Пиер Гасли ва Эстебан Окон марра чизиғИ босиб ўтишди.

Кун пойгачиси номинацияси Ландо Норрисга топширилди.

   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!