Формула-1 шамоли Тошкентда эсади

CHERY AUTO

2025 йилнинг 12 декабрь санасида Ўзбекистон бош кенти Тошкент шаҳрида ФИА бошқарув кенгашининг Бош Ассамблеясида президентлик учун сайлов бўлиб ўтади. ФИА эса барча мотоспорт турларининг халқаро федерацияси ҳисобланади. Ушбу сайловда амалдаги президент Муҳаммад Бин Сулайим иккинчи бор ушбу вазифага сайланиши таҳмин этилмоқда.

Tecno

63 ёшдаги БААлик собиқ Ралличи Муҳаммад Бин Сулайимдан ташқари яна учта потенциал номзодлар бор, жумладан, собиқ Ф1 ҳаками Тим Маер, швейцариялик Ле Манс пилоти Лаура Вилларс (собиқ Ф3, Ф4 ҳайдовчиси ва ФИА президентлигига тарихдаги илк аёл номзод) ҳамда белгиялик телебошловчи ва модел Виржиния Филиппот (тарихдаги иккинчи ФИА президентлигига номзод)лар. Маълумот ўрнида, ёз ойларида медиада собиқ "Феррари" ва амалдаги "Виллиамс" жамоаси аъзоси Карлос Сейнс ҳам ФИА президентлиги учун ўз номзодини қўйиши мумкинлиги ҳақида хабарлар сизиб, бутун ижтимоий тармоқларни портлатиб юборганди.

Барча номзодлар 3-24 октябрь кунлари ўз таклифларини тақдим этишлари лозим. Нафақат улар, балки, сенат президентлиги, автомобил ҳаракати ва туризм бўйича президент ўринбосари лавозимларини эгаллаш учун улар билан қатнашадиган номзодлар жамоаси ҳам. Рўйхатда спорт бўйича етти вице-президент ҳам бор. Европадан икки ва қолган минтақалардан бир донадан. Ушбу лавозимга номзодлар фақатгина битта номзоднинг тарафида бўлиши керак. Уларнинг барчаси WМСC (бутунжаҳон мотоспорти кенгаши)га муносиб бўлиши керак. Мазкур кенгашга муносиб номзодлар рўйхати эълон қилинди ва энг муҳими унда Жанубий Америкадан атиги бир дона потенциал вакил бор — собиқ Ф1 СЕЎсининг бразилиялик хотини Фабиана Экклестон.

ФИАга аъзо 149 давлатнинг федерация вакиллари Тошкентда ўтказилажак кенгашда қатнашади ва тенг ҳуқуқли овоз бериш ҳаққига эга бўлишади. Ушбу федерацияларнинг аксари амалдаги президент Муҳаммад Бин Сулайим тарафида туришларини айтиб ўтишган. Гарчи, Тим Маер рақибининг тарафидаги федерацияларни ўз тарафига оғдиришга ҳаракат қилиб ётган эрса-да, катта ўзгариш бўлиш эҳтимоли жуда паст. Қолаверса, БААлик собиқ Ралли ҳайдовчиси Сулайим ҳозирда 63 ёшда. Ушбу лавозимга эса регламентга кўра, 75 ёшдан кичик шахслар ўз номзодини қўйишлари мумкин. 

Хуллас калом, Тошкент спорт борасида жуда ҳам катта тадбирга мезбонлик қиладиган бўлди. Бу эса Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда нақадар спорт майдонида ўз сўзига эга бўлишни бошлаб юборганини англатади. Мотоспорт борасида Ўзбекистон илк қадамини қўйиб олди, балки келажакда биздан мотоспортчилар чиқар. Ёки мотоспорт мусобақалари бизнинг юртимизда ҳам амалга оширилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!