Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

ФР: Қаршида "Сурхон"га "нон" йўқми?

Odilbek Fayzullayev
Изоҳлар: 3

Термиз клуби сафарда очко ололмаяпти...

Суперлиганинг 5-тур баҳслари давом этади. Сергей Токов, узр, Арсланов бошчилигидаги "Сурхон" кеча "Насаф" майдонида меҳмон бўлиб, қуруқ қўл билан пойтахтга қайтадиган бўлди. Сиз учун "Марказий"да ўтган ўйинга оид қизиқарли фактларни йиғдик:

IMG_4565

1. "Насаф" узоқ муддатлик танаффусдан кейин ўз уйида ўтган қаторасига 2 ўйинни ютди. Бунақаси сўнгги бор 2021 йилги мавсумда содир бўлган эди.

photo_2023-04-09_19-51-00

2. Бу "Сурхон"нинг сафар ўйинларидаги дастлабки мағлубияти ҳисобланади. Термизлик футболчилар охирги бор Яйпанда меҳмон бўлиб, "Турон" билан дурангга эришганди.

photo_2023-04-09_19-32-25

3. Шерзод Насруллаев 31 учрашувлик танаффусдан кейин яна Суперлигада тўп киритди. "Аждарлар" ҳимоячисининг сўнгги голи 2021 йилнинг октябрь ойида "Машъал" дарвозасига урилган эди.

photo_2022-10-14_00-55-33

4. "Сурхон" сўнгги 1 йилда "Насаф" дарвозасини 2 бор ишғол қилган 3-жамоага айланди (ОКМК ва "Олимпик"дан кейин).

IMG_4555

5. "Насаф" Темур Тўхтасинов бошқарган ўйинларни 2019 йилдан бери ютқазмаяпти. Сўнгги бор шундай воқеа Қўқонда рўй берган эди.

photo_2023-04-09_19-32-26_1

6. "Насаф" XXI асрда "Сурхон"га ютқазгани йўқ. Термизликларнинг ўзаро ўйинлардаги ягона ғалабаси 1999 йилда қўлга киритилган (3:1).

photo_2023-04-09_19-50-59

7. Бу жамоалар Қаршида 13-бор тўқнаш келишди. Энг қизиғи, "Сурхон" бу ўйинларда биттаям очко ололгани йўқ.

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ