Францияда можаро. Мбаппе жамоадошига ҳасад қилмоқда!
Франция терма жамоасида муҳит бузилгани ҳақида турли хабарлар тарқатилмоқда. Маълумотларга қараганда, икки ҳужумчи Килиан Мбаппе ва Антуан Гризманн ўртасидаги муносабат бузилган.
Таниқли журналист Тони Хуанмартининг фикрига кўра, Килианга Гризманнинг терма жамоада мавқеи умуман ёқмаяпти. Ёш ҳужумчи тажрибали Антуаннинг терма жамоага кучли таъсир ўтказишини кўролмаяпти.
Аслида икки ҳужумчи ўртасидаги можаролар 2018 йилги жаҳон чемпионатида бошланган эди. Ўшанда Гризманн ўзини жамоа учун ўйнайдиган футболчи сифатида намойиш қилган, Килиан эса кўпроқ ўзи учун ҳаракат қилган. Натижада терма жамоа аъзолари орасида Гризманнинг мавқеи анча кўтарилган эди.
Фикрлар