"Фулхэм" ҳамда "Бавария" келиша олмаяпти

“Фулхем” Жоау Палинья борасида "Бавария" билан келиша олмапяпти. 

Аввалроқ, Мюнхен клуби 28 ёшли португалиялик хавбек ярим ҳимоя позициясини мустаҳкамлаш учун устувор вариант деб ҳисоблаётгани маълум бўлганди.

"Sport1" журналисти Патрик Бергер хабарига кўра, инглиз клуби "Бавария"нинг 47 миллион фунт стерлинг атрофидаги биринчи таклифини рад этган. "Фулҳем" камида 60 миллион талаб қилмоқда.

Футболчининг ўзи "Бавария"га ўтмоқчи, музокаралар давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!