Футбол афсонаси вафот этди
Италиянинг машҳур “Милан” жамоаси собиқ футболчиси ва клубнинг фахрий вице-президенти Франко Барезининг вафот этганини расман маълум қилди.
Аввалроқ “Милан” мутасаддилари Corriere della Sera нашри тарқатган Барези вафоти ҳақидаги хабарни рад этган эди. Кейинчалик ушбу хабар ўчириб ташланган.
2025 йилда Барезида ўпкада тугун аниқланган, у муваффақиятли жарроҳлик амалиёти орқали олиб ташланган эди.
- “Милан” Франко Барези вафоти муносабати билан чуқур қайғуда. Унинг намунаси ва ҳалоллиги клуб ДНКсининг ажралмас қисми бўлиб қолади. Шунингдек, унинг афсонавий 6-рақамли либоси ҳамиша хотираларда яшайди. Бу оғир кунда “Милан” Барези оиласига ҳамдардлик билдиради. “Россонери”нинг ҳар бир мухлиси бу йўқотишни ўзининг шахсий дарди сифатида қабул қилади, - дейилади клуб баёнотида.
Франко Барези бутун профессионал фаолияти давомида – 1978 йилдан 1997 йилгача фақат “Милан” шарафини ҳимоя қилди. У жамоа билан олти марта Италия чемпиони, уч марта Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди ва узоқ йиллар клуб сардори сифатида тўп сурди.
2002–2008 йилларда эса Карло Анчелотти мураббийлар штабида фаолият юритди.
Италия миллий терма жамоаси сафида Франко Барези 1982 йилги жаҳон чемпиони бўлган, шунингдек, 1994 йилги жаҳон чемпионати кумуш медали ва 1990 йилги мундиал бронза медали соҳибига айланган.

Фикрлар