Футболчи "Ливерпуль"да ўйнамоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Исмаила Сарр ўз фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттиришни мақсад қилган.

28 ёшли вингер «қизиллар» учун Коди Гакпо ўрнини босиши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. 

The Touchline нашрининг The Sun манбаларига таяниб ёзишича, сенегаллик футболчи «Ливерпуль»га ўтиш истагида қатъий қарор қилган. У жамоасини алмаштиришда қатъий турибди ва битим трансфер ойнаси ёпилгунча амалга ошишига умид қилмоқда.

Исмаила Сарр «Кристал Пэлас» таркибида 92 ўйин ўтказиб, 33 та гол урган ва 10 та голли узатма амалга оширган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, «Кристал Пэлас» етакчиларидан бири ҳисобланган Саррнинг бозор қиймати 45 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!