Футболчи майдонда вафот этди

Перу футболида нохуш воқеа юз берди. Уанкайо шаҳрида “Хувентуд Беллависта” ва “Фамилия Чокка” жамоалар ўртасидаги учрашув вақтида кучли жала қуйди.

Футболчилар 23-дақиқада ўйинни тўхтатиб, майдонни тарк этаётган паллада ҳимоячи Хосе Уго де ла Круз Мезани чақмоқ урди.

35 ёшли ҳимоячи ва чақмоқдан шикастланган бошқа ўйинчиларни шифохонага етказишди. Бироқ Хосе Уго де ла Круз Меза шифохонага етказилганида жони чиқиб кетган эди.

Фожеа юз берган паллада унинг ёнида бўлган дарвозабон ва яна бир неча футболчи турли даражадаги куйиш жароҳатини олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!