Футболчимиз кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Якунланган чемпионатда Англия Премьер-лигасидаги ўрнини базўр сақлаб қолган "Тоттенхэм" ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибини ўзгартиради. 

Лондон шаҳри клубини марказий ярим ҳимоячиси Ив Биссума тарк этди. Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати расмий сайти орқали маълум қилди.

Мали терма жамоаси аъзоси бўлган ярим ҳимоячи меҳнат шартномаси муддати тугагани сабабли жамоани тарк этмоқда. Энди футболчи эркин агент мақомига эга.

Аввалроқ "Тоттенхэм" ва Биссума ўртасида шартномани узайтириш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунлангани хабар қилинган эди. Футболчи маошини оширишни талаб қилган, клуб раҳбарияти эса бу шартга рози бўлмаган.

29 ёшли Ив Биссума 2022 йилдан бери "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У жамоа таркибида барча мусобақалар доирасида жами 111 ўйин ўтказди ва 2 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!