
Футболчини тимсоҳ еб қўйди
Коста-Рикада “Депортиво Рио Каньяс” жамоаси футболчиси Хесус Альберто Лопес Ортис тимсоҳ ҳужуми оқибатида 30 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Бу ҳақда The Sun нашри ахборот тарқатди.
Манбанинг ёзишича Хесус Гуанакасте вилоятидан оқиб ўтувчи Каньяс дарёсида тисмоҳ ҳужумига учраган. Полиция футболчининг жасадини чиқариб олиш учун тимсоҳни отиб ўлдиришга мажбур бўлган.
“Депортиво Рио Каньяс” жамоаси матбуот хизмати мудҳиш воқеада фавот этган футболчининг дафн маросими ҳақида баёнот берди.
- Бу ҳаммамиз учун оғир кун бўлди. Биз сени мураббий, футболчи ва яхши ота сифатида доимо ёдимизда сақлаймиз. Сен доим қалбимизда бўласан, - дейилади клуб баёнотида.
Фикрлар