Футболчининг маоши ошади
«Барселона»нинг 19 ёшли марказий ярим ҳимоячиси Марк Берналь каталонияликлар клуби билан янги узоқ муддатли шартнома имзолашга рози бўлди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг X ижтимоий тармоғида хабар беришича, футболчи билан келишув 2031 йил июнига қадар амал қилади.
Манба маълумотларига кўра, «Барселона» спорт директори Деку Берналнинг агентлари билан келишувга эришган. Шартнома келаси ҳафта имзоланиши кутилмоқда. Ярим ҳимоячининг маоши ҳам оширилади.
Берналь «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. 2026/2027 йилги мавсумда футболчи Испания чемпионатида олти марта майдонга тушди ва УЕФА Чемпионлар лигасида бир марта ўйнади. Унинг ҳисобида икки голли узатма бор.

Фикрлар