Футболдан жуда эрта кетган юлдузлар
Футболда порлаган юлдузларнинг ўйини доим мухлисларга завф бағишлаб келган. Лекин қанчалар зўр бўлмасин, футболчилар бутсасини михга илади. Улар орасида ҳали анча муддат ўйнаши мумкин бўлганлари ҳам бор.
Қуйида фаолиятини кутилганидан эрта якунлаган ўйинчилар ҳақида маълумот берамиз.
Эден Азар
Ўтган ёз “Реал”даги шартномасини якунлаган Эден Азар биратўла фаолиятини ҳам тугатиб юборди.
“Челси” сафида Англия Премьер-лигасини “ёндирган” ҳужумкор футболчи “Реал”да синди. Натижада футболдан анча эрта – 32 ёшида кетди.
Эрик Кантона
Ўтган асрнинг охирида Англия чемпионатидаги энг зўр ўйинчи Эрик Кантона 1997 йили фаолиятини тугатди. Ҳеч ким кутмаган бу воқеа содир бўлганида у 30 ёшга тўлган эди.
Гарет Бэйл
Уэльслик футболчига ҳам “Реал”да ўйнаш оғирлик қилди. Гарет Бэйл ҳам 33 ёшга тўлганидан кейин тўп қувиб юрмасликка қарор қилди.
Марко ван Бастен
Кимсан Диего Марадонанинг ўзи энг зўр футболчи, деб тан олган Марко ва Бастен миллионлар ўйинини 31 ёшида тарк этди.
Брайан Лаудруп
Даниялик футболчи уч мамлакат чемпионлиги, Чемпионлар лигаси, Европа чемпионати ва Конфедерациялар кубогини қўлга киритгани билан машҳур. У яшил майдонни тарк этганида 31 ёш эди.
Жюст Фонтен
Фонтен 1958 йилги жаҳон чемпионатида 13 та гол урди. Франциялик тўпурарнинг бу рекордини ҳали ҳеч ким янгиламади. Франция терма жамоасида 21 та ўйинда 30 гол урган ўйинчи 28 ёшида бутсасини михга илди.
Фикрлар