"Futures Cup" турнири. Ўзбекистонга тенг келадиган жамоа топилмади!

  • 15.03.2026 17:47
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

8-15 март кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳри ёшлар ўртасида "Futures Cup" халқаро турнирига мезбонлик қилди. Баҳсларда иштирок этган терма жамоамиз аъзолари 4 та олтин, 5 кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритдилар.Ушбу натижа вакилларимиз учун мусобақанинг “энг яхши жамоаси” бўлиш имкониятини кафолатлади. Умумжамоа ҳисобида биздан кейин қўшнимиз Қозоғистон ва учинчи ўрин АҚШ вакилларига насиб этди.

Олтин медал:
-85 кг. Сардорбек Баҳромхўжаев
-90 кг. Асадбек Султонбоев
+90 кг. Ислом Салихов
-60 кг. Рушанабону Исоева

Кумуш медал:
-75 кг. Сухроб Раҳматуллаев
-51 кг. Назокат Мардонова
-65 кг. Севара Маматова
-75 кг. Самира Турғунова
-80 кг. Асалой Бахтиёрова

Бронза медал:
-50 кг. Абдуғани Ёрқинжонов
+80 кг. Нилуфархон Абдуҳошимова

Мураббийлар: Хулио Ли Эчаварриа, Сирожиддин Наимов, Бахтиёр Тўрабоев, Элнур Абдураимов, Темур Ахбаев, Элдор Ҳолматов, Мирхон Содиқов, Шаҳоббек Жўраев.

Жамоа менежери: Мирзоҳид Нумонов
Ҳакам: Маруф Урдушев

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!