Футзал. БМБ — тўрт карра Ўзбекистон чемпиони!
2025/2026 йилги мавсум — Ўзбекистон XXIX миллий чемпионати ғолиби муддатидан аввал аниқ бўлди. Амалдаги чемпион — Жиззахнинг "БМБ ПФК" жамоаси тўртинчи бор мамлакат чемпиони деган шарафли унвонни расман қўлга киритди.
Навбатдаги турда жиззахликлар ўз чемпионлик унвонини ҳимоя қилиши кутилган эди. Бироқ бу натижа нафақат уларнинг ўйинига, балки асосий рақибларнинг очко йўқотишига ҳам боғлиқ эди. Нодир Элибoев шогирдлари ўз вазифасини муваффақиятли бажарди — икки ўйинда ишончли ғалабага эришди, яна бир баҳсда эса "БМБ ПФК"га техник ғалаба ёзилди.
Асосий таъқибчилар "Ойл Стар" ва жамоалари ўртасидаги баҳсда "банкирлар" муҳим очколарни йўқотиб, амалда чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди. Тур доирасидаги бешинчи ўйин кунида эса Бухоро вилояти жамоаси ҳам курашни тўхтатди.
Мамлакат вице-чемпиони — "Ойл Стар" футзалчилари Қарши жамоаси қаршилигини енгиб ўта олмади. Қизиқарли ва кескин ўтган учрашувда "Насаф" 1:1 ҳисобида дурaнг қайд этиб, чемпионлик борасидаги сўнгги интригага ҳам барҳам берди.
Фикрлар