Футзал бўйича Осиё кубоги авжига чиқмоқда! Плей-оффда Осиёнинг энг кучли жамоаси билан ўйнаймизми? (Барча гуруҳлардаги ҳолат)

Қувайтда бўлиб ўтаётган футзал бўйича қитъа биринчилигининг гуруҳ босқичи авж палласига кўтарилди. Жамоалар иккитадан ўйин ўйнаб бўлди. Бугун 3-тур ўйинларига старт берилади. Кўплаб гуруҳларда вазият анча чигал бўлгани боис, ҳал қилувчи тур плей-офф йўлланмаси эгаларини аниқлаб беради. Хўш, гуруҳлардаги ҳолат қандай?

Gruhdagi xolat

Ҳал қилувчи 3-турда қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади!

3 tur oyinlari

Энди барчани қизиқтираётган саволга жавоб бериб ўтамиз. Муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилган Баҳодир Аҳмедов шогирдлари чорак финалда қайси терма билан тўқнаш келади?

Ўзбекистон сўнгги турда Баҳрайнга ютқазса ҳам гуруҳ ғолиби сифатида қолади. Боиси, турнир регламентига кўра, очколар тенг келиб қолганида ўзаро ўйиндаги натижалар инобатга олинади. Тожикистон 3-турда Туркманистонни мағлуб этиб, 6 очкога эга бўлса ҳам, Ўзбекистонда ўтиб кета олмайди.

Баҳрайн ва Туркманистон эса очколар бўйича ҳам бизга ета олмайди. Гуруҳда 2-йўлланмани қўлга киритиш учун Тожикистонга имконият юқори. Бу жамоа туркманлар билан дуранг ўйнаса ҳам чорак финалга чиқади. Туркманистон ва Баҳрайнга эса фақат ғалаба керак.

Ўзбекистон "Б" гуруҳи ғолиби сифатида плей-оффда "А" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга чиқади. Бу гуруҳда ҳозирча Кувайт ва Таиланд 4 очкога эга бўлиб туришибди. Ироқ  ҳисобида 3 очко бор. Уммонда бу кўрсатгич 0 га тенг. Ҳал қилувчи 3-тур баҳсида Таиланд Уммони синовдан ўтказса, Ироқ кейинги босқичга чиқиш учун Қуввайт устидан ғалаба қозонишга мажбур. Ҳозир тўплар нисбатига кўра паркет эгалари гуруҳда биринчи ўринда бормоқда. Жамоамизга плей-оффнинг илк ўйинида қулайроқ бўлиши учун Таиланд терма жамоаси “А” гуруҳида 1-ўринни эгаллагани маъқул. Ҳар ҳолда, Қуввайт/Ироқ билан куч синашиш Осиёнинг энг тезкор жамоаси саналган Таиландга қарши ўйиндан кўра осонроқ ўтиши эҳтимоли юқори.

Ўзбекистон чорак финал баҳсини 4 октябрь куни ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 22:00да бошланади. Унгача эса бизни 1 октябрь куни (16:00) Баҳрайнга қарши гуруҳнинг сўнгги ўйини кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdulla Hikmatov
01/10/2022 01:59
Iroq ham kuchli raqib