Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг ўйини бошқа кунга белгиланди

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси эртага, 11 август куни Португалияда мамлакатимиз мезбонлик қиладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчиси – Ангола терма жамоасига қарши майдонга тушиши керак эди.

Бироқ, виза билан боғлиқ муаммолар туфайли Ангола терма жамоаси делегацияси Сантарем шаҳрига ўз вақтида етиб кела олмади. Шу сабабли томонлар келишувига мувофиқ, учрашув 13 август куни ўтказилиши белгиланди.

Маълумот учун, жамоамиз 13, 15 август кунлари Ангола, 16 август куни эса Португалияга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!