Футзал. "Сурхон" Олий лигадан четлатилди

"Сурхон" футзал жамоаси 2025/2026 йилги мавсум Олий лига мусобақасидан четлатилди. Бу хабарни Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати тарқатди. 

"Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишида мамлакат миллий чемпионатининг 8-тур учрашувларига Термизнинг “Сурхон” жамоаси етиб келмагани масаласи кўриб чиқилди.

Федерация 2025/2026 йилги мавсумда Ўзбекистон футзал федерацияси томонида ўтказиладиган футзал мусобақалари Регламентининг 8.6-бандига мувофиқ, “Сурхон” жамоасига 8-тур доирасидаги “Нефтчи” ҳамда “Қизилқум” жамоаларига қарши учрашувларда техник мағлубият ёзилди. Шунингдек, Фарғона ва Навоий вилояти жамоаларига техник ғалаба берилди.

Ижроия қўмита Регламент талабларига риоя этилмагани ҳамда жамоа 8-турда кетма-кет икки учрашувга келмагани сабабли “Сурхон”ни 2025/2026-йилги мавсум Олий лига ва Кубок мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон футзал федерацияси Мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш департаментига Регламентга мувофиқ равишда “Сурхон” жамоаси футболчиларининг Олий ва Биринчи лига клублари билан қўшимча шартнома имзолаши ҳамда футболчи сифатида ишга жойлашиши учун 2026-йил 14-февралдан 27-февралга қадар истисно тариқасида трансфер ойнасини очиш вазифаси юклатилди", - дейилади хабарда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!