Гюндоған "Галатасарой"да кутилмаган қарорга келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Немис ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоған, жорий мавсумда майдонда бор-йўғи 11 дақиқа ўйнаган футболчи, қишки трансфер ойнасида «Галатасарой»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Goal нашри турк газетаси Sözcüга таяниб хабар бермоқда.

Манбаларга кўра, тажрибали футболчининг кейинги манзили сифатида Америка профессионал лигаси (MLS) ёки Саудия Арабистони чемпионати кўриб чиқилмоқда.

Илкай Гюндоған «Галатасарой» сафига 2025 йил кузида қўшилган эди. У ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида жами 38 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифига айланди. Шу билан бирга, жорий мавсумда у деярли майдонга тушмаяпти.

Клуб атрофидаги манбалар бу вазиятни фақат тактик ва спорт омиллари билан изоҳламоқда. Гюндоған билан жамоа бош мураббийи Окан Бурук ўртасида можаро ёки жиддий келишмовчилик борлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!