Гакпони олишдан воз кечмаймиз
Таркибини кучайтириб бораётган «Тоттенхэм» клуби раҳбарияти «Ливерпуль» ҳужумчиси Коди Гакпо бўйича музокараларни фаоллаштиришга тайёрланмоқда.
«Ливерпуль» ҳозирча Гакпони трансфер рўйхатига қўймаган. Шунга қарамай, Лондон клуби бу омилга жиддий тўсиқ сифатида қарамаяпти. Маълумотларга кўра, «Тоттенхэм» ҳужум чизиғини кучайтириш учун Гакпо билан бир қаторда «Манчестер Сити» вакили Савио номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.
Клублар ўртасида дастлабки мулоқотлар бошланган, аммо «Ливерпуль» ҳозирча ўз шартларини аниқ баён қилмагани айтилмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Коди Гакпонинг бозор қиймати тахминан 60 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Нидерландия терма жамоаси аъзоси бўлган Гакпо 2023 йил ёзида ПСВдан «Ливерпуль»га 42 миллион евро эвазига ўтган. У Англия премьер-лигасида шу вақтга қадар 127 ўйин ўтказиб, 32 та гол урган ва 18 та голли узатма амалга оширган.
27 ёшли ҳужумчи ПСВ тарбияланувчиси ҳисобланади. У профессионал фаолияти давомида фақат ПСВ ва «Ливерпуль» таркибида тўп сурган.

Фикрлар