Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

ҒАЛАБА! Баҳодир Жалолов - Олимпиада чемпиони!

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 9

Баҳодир Жалоловга тенг келадиган рақиб йўқ!

Токио Олимпиадасида ўз иштирокини давом эттираётган ўзбекистонлик сўнгги спортчи Баҳодир Жалоловнинг жанги бошланишига оз фурсат қолмоқда.

+91 кг вазнда рингга чиқадиган ҳамюртимизга АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Ричард Торрес рақиблик қилади. Ўртага олтин медаль тикилган беллашув Тошкент вақти билан 11:15дан кейин старт олади.

Ҳамюртимизга омад тилаймиз!

11:44. Учинчи раундда ҳам катта устунлик қилган Баҳодир ҳақли равишда Олимпиада чемпионига айланди! Ғалаба муборак, азизлар!

image_2021-08-08_11-43-15

11:40. Иккинчи раунддан кейин Жалолов ҳисобни тенглаштирди. Ҳисобни ҳам 5:0 кўринишига келтирдик! Олға, Баҳодир!

11:38. НОКДАУН! Жалолов оғир зарбаси билан рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди! Иккинчи раунд давом этмоқда!

11:36. Биринчи раунд афсуски, рақиб фойдасига 3:2 ҳисоби билан ҳал бўлди. Аммо Баҳодирдан умидимиз катта!

11:33. Жанг бошланди!

11:30. Баҳодир Жалолов "Мендирман Жалолиддин!" куйи остида рингга кўтарилиб келди! Супер жанг стартига бир неча сония қолмоқда!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ