Ғалаба билан бошладик
Болгариянинг Пловдив шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича жаҳон кубоги босқичи давом этмоқда.
Дунёнинг 39 давлатидан келган 400 дан ортиқ қиличбозлар иштирок этаётган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари дастлабки босқичлардан муваффақиятли ўтди.
Хусусан, аёллар ўртасидаги саралаш баҳсларида Фернанда Эррера 1/32 финал босқичига йўл олган бўлса, мусобақанинг сараланган 16 спортчисидан бири Зайнаб Дайибекова ушбу босқичдан медаллар учун курашга қўшиладиган бўлди. Плей-офф баҳслари 26 январь куни бўлиб ўтади.
Шунингдек, бугун кун давомида Муса Аймуратов, Исламбек Абдазов ва Зуҳриддин Қодиров каби қиличбозларимиз саралаш баҳсларида ўз омадларини синовдан ўтказади.
Фикрлар