Ғалабалар давом этади...
Ҳиндистоннинг Бхопал шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ўртасида ўтаётган M25 таснифидаги мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин чорак финалга чиқди.
Сергей Фомин халқаро турнирнинг асосий тўр баҳслари 1/8 финал босқичида украиналик Владислав Орловга қарши кортга чиқиб, якунда 6:4, 6:2 ҳисобида зафар қучган ҳолда чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди С.Фомин нуфузли мусобақанинг 1/4 финалида нейтрал теннисчи Максим Жуков билан рақобатлашади.
Шуни таъкидлаб ўтишимиз керакки, мазкур мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Сергей ва Максим ўзаро тандем ҳосил қилган ҳолда иштирок этаётган эди. Бироқ, улар жуфтлик беллашувларининг илк даврасида кореялик Еонг Жеонг ва Уисунг Парк дуэтига имкониятни бой бериб қўйди.
Фикрлар