Гамшик: “Наполи” “Реал” билан ўйнашдан қўрқмайди

Италиянинг “Наполи” клуби етакчиси Марек Гамшик УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига ташланган қуръадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Наполи” хатто “Реал”дек жамоага қарши ўйнашдан қўрқмайди. Биз ҳар қандай рақибни мағлуб этишга қодирмиз”, - дейди Гамшик УЕФА матбуот ҳизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бугунги қуръа натижасида 1/8 финалда "Наполи" мусобақанинг амалдаги чемпиони "Реал" билан куч синашадиган бўлди.