Гарсия O'Мэллини масхара қилди

Машҳур америкалик боксчи Райан Гарсия(23-1, 20 КО) ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Шон O'Мэлли(17-1, 12 КО)нинг сўзларига муносабат билдирди, Шон аввалроқ Гарсия PPV ни яхши сотгани учун у билан жанг қилишга тайёрлигини айтган.

"Шон O'Мэлли хаттоки, сумкамни спорт залида кўтара олмади. Унга мен билан бокс ўтказиш имкониятини бериш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади”, — деб ёзди америкалик боксчи ижтимоий тармоқларида.

Эслатиб ўтамиз, Шон O'Мэлли навбатдаги жангини 10 март куни Марлон Вера билан ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!