Гави «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтиши мумкин
«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави ўйин амалиёти камайгани сабабли яқин ойларда «ПСЖ»га ўтиши мумкин.
«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави жамоада етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Жароҳатидан тикланганидан кейин футболчи ҳали ўзининг энг яхши формасини тиклай олмади.
El Nacional нашрининг Gazeta.Ru томонидан келтирилган хабарига кўра, Гави яқин келажакда «ПСЖ»га ўтиши мумкин. Парижликлар бош мураббийи Луис Энрике испаниялик футболчининг имкониятларини яхши билади ва уни жамоасида кўришга қизиқмоқда.
«Барселона» ярим ҳимоясидаги юқори рақобатни ҳисобга олганда, бошқа клубга ўтиш Гави учун мақбул вариант бўлиши мумкин.
«Агар “ПСЖ”нинг таклифи ишончли спорт лойиҳаси билан мустаҳкамланса, у жозибали кўриниши мумкин», — дейилади El Nacional нашри хабарида.
Қайд этиш жоиз, «ПСЖ» 22 ёшли Гавига қизиқиш билдирмоқда, аммо ҳозирча расмий таклиф билан чиқмаган.

Изоҳлар (0)