Гавига иккита вариант чиқди
«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави жамоадаги ҳозирги ҳолатидан мамнун эмас. У энди асосий таркиб футболчиси ҳисобланмайди, шу боис Испания терма жамоасининг навбатдаги йиғинiga ҳам чақирилмади.
El Nacional нашрининг ёзишича, Гави учун энг реал ечим – жамоани ўзгартириш. 22 ёшли футболчига юқори даражадаги икки клуб жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, Гавини ўз сафига қўшиб олишни «Манчестер Юнайтед» ва ПСЖ истамоқда.
Маълумотларга қараганда, «Манчестер Юнайтед» аввал ҳам Гавини олишга уринган ва инглиз клуби яқин вақт ичида бу вариантга яна қайтиши мумкин.
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ҳам ёш ярим ҳимоячи билан бирга ишлашни хоҳлаётгани айтилмоқда.
Transfermarkt портали мутахассислари Гавининг трансфер қийматини 30 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар