Гавининг "Барса"даги энг яқин дўстини айтди

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Гави жамоада қайси футболчини кўпроқ қадрлашини айтди. Испаниялик ярим ҳимоячи "кўк-анорранглилар"нинг энг кўп маош олувчи футболчиси Френки де Йонгни танлади.

"Де Йонгни жуда ҳурмат қиламан. У жамоани тарк этиши мумкин бўлган даврда мен хафа бўлдим", - дея Гавининг сўзларини келтиради журналист Хуанхо Паллас Марти.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ёзида нидерландиялик футболчи "Барселона"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Раҳбарият ярим ҳимоячининг катта маоши туфайли ундан қутулмоқчи эди. "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" 26 ёшли футболчи учун 90 миллион евро таклиф қилди, аммо Френки кетишдан бош тортди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!