
Георгий Судаков "Бенфика"га ўтди
"Бенфика" "Шахтёр" ярим ҳимоячиси Георгий Судаков билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 22 ёшли Украина терма жамоаси футболчиси ижара асосида лиссабонликлар сафига қўшилди, шартномада мажбурий сотиб олиш банд ҳам бор.
Ижара учун португаллар 6,75 миллион евро тўлайди. Кейинги тўлиқ трансфер эса 20,25 миллион евро ва қўшимча 5 миллион бонус билан баҳоланган.
"Шахтёр" футболчини кейинчалик сотишдан ҳам фойда олади. Агар "Бенфика" Судаковни бошқа клубга сотса, украиналиклар 25 фоиз улуш олади. Бироқ, агар лиссабонликлар яна 6 миллион евро қўшимча тўлашса, бу улуш 15 фоизга тушади.
Ўтган мавсум Украина чемпионатида Судаков 25 ўйинда майдонга тушиб, 13 гол ва 4 ассист муаллифи бўлган.
Фикрлар