Германияда катта йўқотиш
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала жароҳат сабаб Германия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Футболчи жароҳатни Нидерландияга қарши Миллатлар лигаси учрашуви олдидан ўтказилган қизиш машқлари пайтида олган. Ушбу беллашув 1:1 ҳисоби билан дуранг натижа билан якунланди.
Журналист Керри Хау маълумотига кўра, Мусиалага сон мушакларининг қисман узилиши ташхиси қўйилган. Шу боис у камида уч-тўрт ҳафта давомида майдонга туша олмайди ва тикланиш билан шуғулланади.
Мусиала жорий мавсумда "Бавария" сафида тўртта ўйин ўтказди, икки марта рақиб дарвозасини ишғол этди ва бир бор голли пас билан ҳамёрдошларига ёрдам берди.

Фикрлар